Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Бобир Давлатов: Илк голим жамоамга ғалаба олиб келмаганидан ҳафаман

Баҳо:
+ | -

Қўшни Қозоғистон Премьер-Лигасида янги мавсум старт олганига ҳали кўп бўлмади. ҚПЛ 1-тур учрашувлари доирасида кечган “Ордабаси” – “Актобе” қарама-қаршилигида Александр Гейнрих ўйнаётган жамоа ғалаба қозонди. “Актобе” таркибида киритилган ягона голга эса яна бир ҳамюртимиз Бобир Давлатов муаллифлик қилди.

Ўша учрашувда “Актобе” таркибида дебют ўйинини ўтказган ўзбекистонлик ёш ярим ҳимоячи билан янги жамоасидаги фаолияти хусусида суҳбатлашдик.

 

- Бобир, янги мавсумни "Актобе"да бошлашингизга нима сабаб бўлди? Кўпчилик сизни бу йил "Рубин" асосий таркибидан жой олиш учун курашишингизни кутганди…

- Ўтган мавсумда “Жетису” сафида тўп сурдим. Энди яна бир қозоқ жамоаси – “Актобе” таркибида ҳаракат қиляпман. Ушбу жамоага келиб қўшилишимга айни пайтдаги бош мураббий сабабчи бўлди. Боиси у илгари “Рубин”нинг ёшлар таркиби билан ишлаганди. У имкониятларимни жуда яхши билгани сабаб ҳам мени “Актобе”га таклиф этди. Томонлар келишгач, мен ушбу клуб сафига келиб қўшилдим.

- “Актобе” сафидаги илк расмий ўйинда гол киритишга муваффақ бўлдингиз…

- Ҳа, “Ордабаси”га қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этдим. Лекин якунда жамоамиз мағлубиятга учради. Сен гол урсанг-у жамоанг ғалаба қозонмаса, киритилган гол кишига унчалик ҳам хурсандчилик улашмас экан. Шу сабабли ҳам ўша голимдан ортиқча қувонмадим.

B_DAVLATOV_.jpg

- Бобир, Қозоғистон чемпионатида иккинчи мавсум ўйнамоқдасиз. Ушбу чемпионат савияси ҳақида нималар дея оласиз?

- Қозоғистон чемпионатини ўзига яраша даражада кучли деса бўлади. Сабаби бу ерда жамоалар анча тажовузкор ўйин намойиш этишади. Бунга сабаб эса қозоқ клубларида асосан европалик мутахассислар иш олиб боришади. Улар кўпроқ жисмоний тайёргарликка урғу беришади. Қозоғистон Премьер-Лигасининг Олий Лигадан фарқи ҳам шунда, деб ўйлайман.

- Эндиги режаларингиз қандай? Бу йилги мавсумни тўлиқ “Актобе”да ўтказасизми?

- Йўқ. “Рубин” мени “Актобе”га бир 1 июлгача ижарага берган. Яъни фақат биринчи давра якунига қадар Қозоғистонда ўйнайман. Кейин эса кўрамиз… Уёғи “Рубин” мураббийлар штаби қарорига боғлиқ.

- Терма жамоаларимиздан чақирув бўлишини ҳам кутаётган бўлсангиз керак…

- Терма жамоадан таклиф олиш учун аввало, жуда кўп меҳнат қилиш зарур. Буни жуда яхши тушунаман. Ўз устимда ишлашда давом этаман. Вақти келса, мураббийлар албатта, мени ҳам терма жамоага жалб этишади. Унга қадар эса бунга лойиқ ўйин кўрсатишим лозим бўлади.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:28, 17.03.2016.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.