«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон дарвоза дахлсизлигини сақлаш давомийлиги бўйича А серия рекордини ўрнатганидан кейин жамоанинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдирди.
38 ёшли посбон 974 дақиа давомида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бундан 22 йил аввал «Милан» дарвозабони Себастьяно Россига тегишли рекордни (929 дақиқа) янгилади.
«Ҳеч қандай рекорд фақатгина бир кишининг меҳнати бўлиши мумкин эмас. Шу боис мен қуйидаги йигитлар миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Нето — майдонга чиққан пайтда жамоага берадиган хотиржамлиги учун;
Рубиньо — ҳаракатчан йигит, у жамоада ажойиб муҳитни юзага келтиради;
Кьеллини — ҳеч қачон ютқазмаслиги учун;
Касерес — битмас-туганмас иштиёқи учун;
Алекс Сандро — ҳимоячининг дриблингини кўриш ҳар доим ёқимли;
Барцальи — унинг клонини яратиш керак;
Бонуччи — ўзининг характери билан жамоани олдинга бошламоқда;
Ругани — тинглашни билади, камёб қобилият;
Лихтштайнер — у ҳозирги "Ювентус"нинг енгил оёғи;
Эвра — сафимизда бўлмаганида, уни сотиб олиш керак бўларди;
Хедира — керакли вақтда ва керакли жойда;
Маркизио — мен 100 фоиз биладиган ягона ўйинчи
Погба — футбол била яшамайди, уни қайтадан яратмоқда
Эрнанес — ҳар бир жамоада Пайғамбар бўлиши керак.
Лемина — у учун фақат "Юве" мавжуд.
Падоин — айтилган жойда ўйнайди;
Квадво Асамоа — унинг ўйнашга бўлган иштиёқ ҳар қандай жароҳатлардан устун;
Стураро — ҳар сафар ўрнидан туради ва ғалаба қозонишни истайди;
Перейра — ижодкорлик футболда энг муҳими;
Дзадза — ҳар қандай жойдан гол уриш учун туғилган;
Мората — бизга ҳамиша керак;
Куадрадо — "қўлингдан келса, мени ушлаб қол";
Манжукич — ҳужумга биринчи бўлиб отланади, биринчи бўлиб ҳимояга қайтади;
Дибала — у 21-рақамни олган экан, бу осон эмас.
Мистер — ғалаба черкови қаҳрамони», — дея ёзди Буффон ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.