Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Миллий терма жамоамизда якуний таркиб аниқ

Баҳо:
+ | -

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги 2та ўйин олдидан ташкил этилган йиғинни давом эттиряпти. Терма жамоага чақирилган деярли барча футболчилар айни пайт Тошкентдалар. Фақатгина Россия чемпионатида тўп сураётган Одил Аҳмедов («Краснодар») ва Виталий Денисов («Локомотив»), шунингдек, «Ал-Жаиш» аъзоси Сардор Рашидов йиғинга кечроқ қўшилдилар. Миллий  жамоа устози Самвел Бабаян аввалроқ эълон қилган кенгайтирилган рўйхат (30 нафар футболчи)ни қисқартириб, 23 нафар футболчини олиб қўйди.

Ўзбекистон терма жамоаси тар­киби

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Персеполис», Эрон), Игнатий Нес­теров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай», Хитой), Егор Кримец («Пекин Гуоан», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Камолиддин Тожиев («Пахтакор»), Виталий Денисов («Локомотив», Россия)

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Фозил Мусаев («Сепаҳон», Эрон), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Санжар Турсунов («Умм Салал», Қатар), Станислав Андреев («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Сервер Жепаров («Локомотив»), Жасур Ҳасанов («Локомотив»), Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Марат Бикмаев («Локо­мотив»)

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 6та ўйинда 15 очко тўплаган ҳолда, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам - КХДР термаси ҳисобида эса 16 очко бор, лекин корейслар битта кўп ўйин ўтказишган.

Остонада турган 2та ўйин ҳам «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Умуман, 24 март куни Филиппин, 29-санада  Баҳрайн термаларига қарши кечадиган баҳс­лар соат 18:00да бошланади. Шу ўринда айтиш жоиз, Ўзбекистон-Филиппин учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бош ҳакам - Рюжи Сато. Унга қанотларда Сагара Тору ҳамда Очи Шинжи ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Пу Удом Сивакорн (Таиланд). Учрашув инспектори - Виктор Колпаков (Қирғизистон). Комиссар - Муҳаммадризо Касраи (Эрон).

Айтганча, 24 март кунги учрашув чипталари «Бунёдкор» стадиони кассаларида сотилмоқда. Улар 2та тоифада: дарвоза орти секторлари учун - 15 минг сўм, марказий секторлар учун - 20 минг сўм.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 06:55, 22.03.2016.
Ўқилди: 13124 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.