2015 йилнинг ёзида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ўзининг собиқ футболчиси Тияго Моттани «ПСЖ»дан сотиб олмоқчи бўлганида парижликлар жамоаси хўжайини Носир Ал-Ҳалайфи мадридликлар жамоасининг ижрочи директорига таҳдид қилган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, испанлар 2007-2008 йилларда «Атлетико» аъзоси бўлган Моттани ортга қайтармоқчи бўлганида, парижликлар буни исташмаган.
Ал-Ҳалайфи «Атлетико»нинг ижрочи директори Мигель Анхель Ҳилга қўнғироқ қилган ва ёки жиддий тарзда, ёки ҳазиллашиб таҳдид қилган. Шундан сўнг, «Атлетико» Италия терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчини трансфер қилиш ғоясидан воз кечган. Кейинроқ эса, Мотта парижликлар жамоаси билан шартномасини 2019 йилгача узайтирган.