Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Франциялик биатлончи Бенземанинг Франция терма жамоасига қайтарилишига қарши чиқди

Баҳо:
+ | -

Француз биатлончиси, жорий мавсумда жаҳон кубогининг умумий жадвалига кўра кетма-кет бешинчи марта Биллур глобус совринини қўлга киритган Мартен Фуркад «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг Франция терма жамоаси сафига қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бу хабар мени шокка туширди. Шахсий ҳаётингда исталган ишингни қилишинг мумкин, аммо бу ҳолат... Бу менда жамоавий спорт турларига нисбатан бўлган ишончни камайтиради», – дея таъкидлаган Фуркад.

Бундан олдинроқ, терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам Бенземанинг сафга қайтарилиши масаласини муҳокама қилмоқчи эмаслигини билдирганди.

Бензема Нидерландия ва Россия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларида майдонга тушадиган рўйхатга киритилмаган.

Унинг Евро-2016 мусобақасида иштирок этиш ёки этмаслиги 15 апрелда ҳал бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи бир неча ой муқаддам «Лион» ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнага қарши таъмагирлик қилишда айбланиб, терма жамоадан четлатилган эди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 13:11, 23.03.2016.
Ўқилди: 2940 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.