Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Реал” бу йил Чемпионлар лигасини ютади(ми)?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоаси Чемпионлар лигасининг ¼ финалида Германиянинг “Волфсбург” жамоаси билан тўқнаш келади.”Қироллик клуби” ушбу мавсумда Чемпионлар лигасида зафар қучиши мумкин. Нимага дейсизми? Бу ҳақда қуйида ўқиб олишингиз мумкин. 

62d46299ac97b6806a8c0c88bd1ed62c.jpg 
1997/98 йил. Чорак финал. “Реал” – “Байер” 1:1, 3:0 
Мадрид клуби 1997/98 йилги мавсумнинг ¼ финалида Леверкузеннинг “Баейр” жамоаси билан тўқнаш келганди. Германияда кечган илк беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, жавоб ўйинида “Қироллик клуби” йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мадридликлар ярим финалда Германиянинг яна бир жамоаси Дортмунднинг “Боруссия”си ва финалда Турниннинг “Ювентус”ини таслим этган ҳолда, 32 йиллик танаффусдан кейин яна Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқишди. 

3ed3d8b3590b0e55bcaf457f33f08870.jpg 
2001/2002. Чорак финал. “Реал” – “Бавария” 1:2, 2:0 
2002 йили “Реал” чорак финалда Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси билан учрашди. Илк беллашув бу сафар ҳам немис диёрида бўлди ва унда “Голливуд ФК” ғалаба қозонди. Бироқ жавоб ўйинида “бланкос” ўзига керакли натижани қайд эта олди ва ярим финалга йўл олди. Дел Боске шогирдлари ярим финалда “Барселона”, финалда эса Зиданнинг афсонавий зарбаси эвазига “Байер”ни мағлуб қилиб, Чемпионлар лигасидаги 9-кубокни қўлга киритишди. 

1b12de3718a06d82e922e118846961cd.jpeg 
2013/2014. Чорак финал. “Реал” – “Боруссия” Д 3:0, 0:2 
2014 йилги мавсумда “Қироллик клуби” чорак финалда Дортмунднинг “Боруссия”си билан тўқнашди. Ушбу жамоалар бир йил олдин ярим финалда ҳам учрашишган ва ўшганда Юрген Клопп бошқарган клуб, финалга йўл олган эди. Бу сафар эса “Реал” ўч ола билди. Илк ўйинда “Сантяго Бернабеу”да йирик ғалабага эришган Анчелотти шогирдлари, жавоб баҳсида 0:2 ҳисобида таслим бўлиб, кейинги босқичга йўл олишди. “Галактикос” ярим финалда “Бавария”, финалда эса “Атлетико” устидан зафар қучиб, ўнинчи чемпионлигини нишонлади. 

4e4e73bf3d793fc14c93074bdd5fb05f.jpg 
2015/2016. Чорак финал. “Реал” – “Волфбург” – 
Орадан икки йил ўтиб Мадрид клуби мусобақанинг ушбу босқичида яна немис жамоасига рўбарў келди. Бу сафарги рақиб “Волфбург”. Агар қироллик клуби “бўрилар” тўсиғидан ўта олса, 11-марта нуфузли турнирда ғолиб чиқиши мумкин. Бу албатта эҳтимоллар назарияси. Зеро, “қироллик клуби” чорак финалда Германия клубини мағлуб этган мавсумида чемпион бўлган. Агар “Реал” кейинги босқичга чиқа олса, ё ярим финалда, ё финалда яна немис клубига дуч келиши мумкин. Юқоридаги учта мавсумда ҳам Мадридликлар чорак финалда немислар тўсиғидан ўтганидан кейин, кейинги босқичда яна бир немис жамоасига дуч келишган. “Реал” ўзи учун ёқимли бўлган анъанани давом эттира олармикан? Буни яқин орада билиб оламиз. 

Фурқат Юсупов 

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:42, 25.03.2016.
Ўқилди: 7209 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.