Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Рашидов “Насаф” мухлисларидан кечирим сўрайди?!

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон-Филиппин учрашувида терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовдан мураббийлар штаби ва мухлислар кўп нарса кутишяпти. Бунга етарлича асослар бор, албатта. Биринчи навбатда, Сардор ниҳоят, гол уришни бошлади. Сўнгги бор «Ал-Садд» дарвозасини ишғол қилган ярим ҳимоячи анчадан бери рақиб жамоалари дарвозасига йўл топа олмаётганди.

Рашидов «Ал-Жаиш» таркибида ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган ўйинда «Насаф» дарвозасига учрашувдаги ягона голни урди. Якунда эса ҳақли равишда ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз бугунги ўйин олдидан Сардор Рашидовдан эксклюзив интервью олдик.

Рашидов “Насаф” мухлисларидан кечирим сўрайди?!

- Анчадан бери, терма жамоадаги йигитлар билан кўришмаётган эдик, - дея сўз бошлади С.Рашидов. - Йигитларнинг кайфияти жуда яхши. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Мен қолган футболчиларга қараганда кечроқ терма жамоа сафига келиб қўшилдим. Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ҳам душанба куни Тошкентга етиб келишди. Сешанба кунидан машғулотларда иштирок эта бошладик. Кўриниб турибдики, футболчиларнинг ҳолати, спорт формаси жойида. Бир сўз билан айтганда, биз ўйинга тайёрмиз. Насиб қилса, чиройли ўйин ва ғалабамиз билан мухлисларни хушнуд қиламиз. Мураббийлар хотиржамликка берилмасликка чақиришяпти. Барчамиз рақибга нисбатан ҳурмат билан қараяпмиз. Тўғри, сафардаги ўйинларда ҳар иккала рақибимизни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этганмиз. Лекин ўйин билан ўйиннинг фарқи бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт.

- «Насаф»га қарши эсда қоларли ўйин ўтказдингиз. Айнан сизнинг ягона голингиз «Ал-Жаиш»га ғалаба келтирди, аксинча, «Насаф»­нинг аламли мағлубиятини таъминлади. Ана шу ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Авваламбор, ўз клубим «Ал-Жаиш»га ёрдам беришни истайман. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам жуда муҳим ғалабага эришдик. Гуруҳнинг кетма-кет учта учрашувида зафар қучиб, имкониятларимизни ошириб олдик. Тўғри, бу голим бизнинг мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин. Айниқса, «Насаф» ишқибозлари бу голдан хурсанд бўлишмади. Голни нишонлаганим учун қаршилик мухлислардан узр сўрайман. Ўша пайтда эҳтиросларни жиловлаш осон эмасди. Ўз голим билан жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар ҳам бундан хурсанд бўлишди.

Рашидов “Насаф” мухлисларидан кечирим сўрайди?!

- Баъзи футболчилар бундай ҳолатларда голни нишонлашмайди. Лекин сизни ҳам тушуниш керак. Профессионалликка содиқ қолдингиз. Қолаверса, ўйин якунида жуда ҳам муҳим голни урдингиз. Голни нишонлаганингиз ўша пайтдаги эмоция, яъни эҳтирос билан боғлиқдир?

- Анчадан бери гол ура олмаётган эдим. Охирги тўпим «Ал-Садд» дарвозасига киритилганди. Ўшандан бери рақиб жамоалар дарвозасига йўл топа олмаётгандим. Бу гол мен учун жуда ҳам керак эди. Ўзим учун нохуш бўлган анъанани қачондир бузишим керак эди-ку! Балки шунга бўлса керак, бу голдан хурсанд бўлдим. Айримлар айтиши мумкин, «Насаф» жамоасида ўйнамагансиз-ку, гол урсангиз нима бўлибди, деб. Йўқ, қайси жамоада ўйнамайлик, ўзбек клубларига ҳамиша мухлислик қиламиз. Лекин тақдир тақозоси билан бир-биримизга қарши ўйнашга тўғри келиб қолса, унда ҳар бир футболчи ўз бурчини бажаришга мажбур. Яна бир бор «Насаф» мухлисларидан гол учун узр сўрайман.

- «Ал-Жаиш» мураббийлари ўйиндан олдин «Насаф» ҳақида маълумот сўрашдими?

- Йўқ, мендан ҳеч қандай маълумот сўрашмади. Мураббийларга рақиб жамоалар ҳақида маълумот тўплаб, етказиб берадиган ишчи гуруҳ бор. «Насаф» иштирокидаги ўйинларнинг дисклари бор эди. Шу ўйинлар орқали жамоани ўргандик.

Рашидов “Насаф” мухлисларидан кечирим сўрайди?!

- «Насаф» билан ўйинда «Ал-Жаиш» ҳақиқатан ҳам кучли эдими ёки жамоангизга омад кулиб боқдими?

- Икки-уч кун олдин ички чемпионатда мураккаб ўйин ўтказган эдик. Шунга йигитлар жисмоний томондан чарчашганди. Бу ҳолат «Насаф»га қарши учрашувда яққол кўзга ташланиб қолди. Энди Қаршидаги учрашувда тўлиқ куч билан ўйнаймиз. Умуман бошқа ўйин намойиш этамиз. Шу ўринда «Насаф» жамоаси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдиришим керак. Жамоа бежиз ўтган йили Ўзбекистон кубогини қўлга киритмади. Чемпионатда ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Мана, бу йил амалдаги чемпион «Пахтакор»ни мағлуб этиб, суперкубокда ҳам зафар қучди.

- Демак, терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан сўнг Тошкент­да қоласиз, шундайми?

- Ҳа, «Ал-Жаиш» таркибига Қаршида қўшиламан. Терма жамоамизнинг икки учрашувидан сўнг Тошкентда қоламан.

Рашидов “Насаф” мухлисларидан кечирим сўрайди?!

- «Насаф»нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Қаршидаги ўйинга кўп нарса боғлиқ. Лекин шахсий фикрим, «Ал-Айн» билан бўлиб ўтадиган икки баҳс гуруҳда иккинчи йўлланма соҳибини аниқлаб беради. «Ал-Жаиш» ва «Насаф» гуруҳдан чиқишса, ажойиб бўларди.

- Тошкентга келишингиздан олдин жамоангиз Қатар юлдузлар лигасида муҳим ғалабага эришди. «Ал-Жаиш» чемпионат пешқадами «Ал-Райян»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Лекин бу ўйинда майдонга туширилмадингиз, учрашувни захира ўриндиғидан кузатдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Кичик жароҳатим бор эди. Шу боис, мураббийлар захирада олиб қолишга қарор қилишди. «Ал-Райян» чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган. Биз кумуш медаллар учун кураш олиб боряпмиз. Пешқадам устидан қозонилган ғалабадан сўнг яна 2-ўринга кўтарилиб олдик. Чемпионат якунига қадар яна учта тур бор. Бу ўйинларда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Ўйлайманки, биз ўз мақсадимизга етамиз.

- Ҳозир жароҳат безовта қилмаяптими?

- Шукурки, ҳаммаси жойида. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Майдонга тушиб, ўз ўйиним ва балки голларим билан терма жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшишни чин дилдан истайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба. “Интерфутбол” газетаси

Манба: olamsport.com
Киритилди: 10:03, 25.03.2016.
Ўқилди: 9680 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.