Тбилисидаги нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган олти нафар полвонимиздан Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) олтин медалга сазовор бўлди.
Диёрбек саралаш босқичида Артем Аршански (Исроил), Арам Григорян (Россия) ва Янислав Герчев (Болгария)ни мағлуб этиб, ярим финалда қирғизистонлик Отар Бестаевни, ҳал қилувчи финал беллашувида эса Мўғилистон вакили Амартувшин Дашдавани мағлубиятга учратди.
Халқаро дзюдо федерацияси ушбу мусобақадан сўнг Олимпиада рейтинг жадвалини янгилади.
Унга кўра, мамлакатимиз полвонлари ўз вазн тоифаларида қўйидаги ўринларни эгаллаб туришибди.
60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев – 7-ўрин, Диёрбек Ўрозбоев – 10-ўрин.
66 кг. Ришод Собиров - 7-ўрин.
73 кг. Мирали Шарипов - 28-ўрин
81 кг. Шаҳзод Собиров - 19-ўрин, Яҳё Имомов - 24-ўрин.
90 кг. Шерали Жўраев - 24-ўрин.
100 кг. Рамзиддин Саидов - 32-ўрин, Соиб Қурбонов - 38-ўрин
+100 кг. Абдулла Тангриев - 31-ўрин.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналадиган мусобақалар май ойининг охирига қадар ўтказилади ва унинг якунларига кўра эркаклар ўртасида ҳар бир вазнда кучли 22таликка кирган спортчилар XXXI Олимпиада ўйинларига йўлланма оладилар.
Қоидага кўра, ҳар бир вазн тоифасида бир давлатдан бир нафардан спортчи Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлиши мумкин. Айни пайтда полвонларимиз барча вазн тоифасида лицензияларни қўлга киритишга жуда яқин туришибди.
Дзюдо усталаримизга навбатдаги мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Мбаппенинг "Реал"дан кетиш эҳтимоли ошди [3783]
Роналду Жезуш билан можаро ҳақида баёнот берди: тўлиқ тафсилотлар [3167]
Роналду Португалия терма жамоаси мухлисларига ваъда берди [3044]
Килиан Мбаппе учун курашда фаворит маълум бўлди [2623]
Жезуш Роналдунинг баёнотига муносабат билдирди [2250]
"Тоттенхэм" 100 миллион евролик ҳужумчини қайтармоқчи [2177]
Моуриньо икки футболчини "Реал"дан кетказишга қарор қилди [1858]
Кейн: «Роналду рекордини янгилаш мумкин» [1720]
Фердинанд "Олтин тўп"га муносиб футболчи ким эканлигини айтди [1667]













