Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Бугун етти нафар боксчимиз чорак финалда баҳс юритади

Баҳо:
+ | -
Куинан шаҳри (Хитой)да бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида 28 март куни рингга кўтарилган тўрт нафар чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси ғалаба қозонди.    Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) қирғизистонлик Турат Осмоновни, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) сингапурлик Муҳаммад Ҳамидни, Шаҳрам Гиясов (-69 кг) япониялик Руижи Сатони ва ниҳоят Элшод Расулов (-81 кг) хитойлик Гуожин Шини мағлуб этиб, чорак финалга чиқишди.    Бугун ўтказиладиган чорак финал баҳсида Ҳасанбой Дўсматов индонизиялик Корнелиус Квангуга, Шаҳобиддин Зоиров япониялик Риёми Танакага, Шаҳрам Гиясов кореялик Донгжин Лига, Элшод Расулов эса тожикистонлик Наврўз Жафоевга қарши рингга кўтарилади.    Бугун, шунингдек, оғир вазндаги боксчиларимиз ҳам чорак финалдан баҳсларни бошлайдилар. Рустам Тўлаганов (-91 кг) Янги Зеландия вакили билан, Баҳодир Жалолов (+91 кг) эса хитойлик чарм қўлқоп устаси билан ярим финал йўлланмаси учун баҳс юритади.    Хотин-қизлар мусобақасининг дастлабки босқичида индонезиялик Беатрикс Сугурони мағлуб этган Ёдгорой Мирзаева бугун бўладиган чорак финал баҳсида Ри Хуанг Ми (КХДР)га қарши рингга чиқади.    Эслатиб ўтамиз, Осиё ва Океания қўшма чемпионатида ҳар бир вазн тоифасида 1-3 ўринларни эгаллаган спортчилар “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасига эга бўладилар.    Маълумот учун. Бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари, шунингдек, 13-22 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида аёллар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида, 19-27 май кунлари Астана шаҳри (Қозоғистон)да бўлиб ўтадиган лицензион мусобақа ҳамда 7-19 июнь кунлари Боку шаҳри (Озарбайжон)да ўтказиладиган Жаҳон лицензион турнирида ўйналади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:30, 29.03.2016.
Ўқилди: 3063 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.