Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Акром Комилов:«Денисовга муносиб издош бўлмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Истеъдодли футболчи Акром Комилов нисбатан ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилди. Бунга унинг сўнгги пайтда «Бунёдкор» таркибида кўрсатаётган ўйинлари сабаб. У нафақат ҳимоядаги ўйини, балки тезкорлик билан ҳужумга ўтиши, рақиб жарима майдончасида кескинлик ярата олиши билан ҳам бошқа жамоалардаги амплуадошларидан алоҳида ажралиб турибди. Ўз навбатида, ундаги ўсиш миллий термамиз мураббийлар штабининг эътиборидан четда қолмади. Биз Филиппин терма жамоасига қарши ўтказилган учрашув олдидан истеъдодли ҳимоячидан интервью олдик.

- Миллий термамизга таклиф этилганимдан хурсандман, - дея сўз бошлади ҳимоячи. - Бир неча кун мобайнида бош жамоамиз маш-ғулотларида қатнашдим. Албатта, ўзига яраша масъулият, жавобгарлик юқори бўлишини ҳис этдим. Менга ишонч билдириб, йиғинга таклиф қилишгани учун мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Терма жамоада умуман бошқача муҳит ҳукмрон. Юртимизнинг бугунги кундаги энг кучли футболчилари билан ёнма-ён машғулот ўташ ёқимли.

- Терма жамоада сизнинг позициянгизда Виталий Денисов тўп суради. Унинг ўйинларини ҳам кузатиб борасизми?

- Албатта. Нафақат кузатаман, балки ундан кўп нарсани ўрганишга ҳаракат қиламан. «Бунёдкор»нинг Дубайдаги йиғини чоғида Москванинг «Локомотив» клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Ўшанда Денисовга қарши ўйнадим. Жуда кучли ҳимоячи, ўрнак олса арзийдиган жиҳатлари кўп. Айниқса, ундан тезкорлик билан ҳужумга ўтишни ўрганганман.

- «Бунёдкор» бу йил ҳам ОЧЛда омадсиз иштирок этяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти, деб ўйлайман. «Зоб-Оҳан»га қарши ўз майдонимизда ўтказилган баҳсда бироз ҳадик сезилди. Ға-лаба қозонишимиз шарт эди. Афсуски, ўйин мобайнида юзага келтирилган қулай вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Ўз майдонингларда, мухлислар қўллаб-қувватлаши остида ўйнадинглар. Нимадан қўрқиб ҳаракат қилдинглар?

- Биринчи галда ўз майдонимизда гол ўтказиб юборишдан чўчигандик. Олдимизга қўйилган асосий вазифа учрашувдаги ҳисобни имкон қадар тезроқ очиб олиш эди. Балки шошилганимиздан ўйинимиз қовушмагандир? Ҳар ҳолда, режаларимиз амалга ошмади. Барибир, мухлислар қаршисида ўйнаганда жавобгарлик ҳисси юқори бўлади. Бу ҳам босим ўтказмай қўймайди.

- «Бунёдкор»нинг аксарият ҳужумлари сизнинг қанотингиз орқали амалга оширилди. Ўйиндан олдин сизга шундай кўрсатма берилганмиди?

- Ҳар доим иккита қанотда ўйнайдиган ҳимоячиларга ҳужумга ўтиб, хавфли вазиятларни юзага келтиришда олдинги чизиқ вакилларига кўмаклашиш бўйича кўрсатма берилади. Қайсидир ҳолатларда жарима майдончасига тўпни қулай тарзда етказиб бера олмадим. Бу менинг хатоим. Машғулотларда кўпроқ ишлаб, келаси баҳсларда хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан.

- Шунингдек, узоқдан бериладиган кучли зарбалар ҳам етишмади...

- Бу энг катта камчиликларимиздан бири. Футболчиларимиз зарба бериш керак бўлган пайтда бир-бирларига тўп узатишни маъқул кўрадилар. Шу нуқсонни бартараф этсак, ўйлайманки, голсиз ўйинларимиз сони камаяди.

- «Зоб-Оҳан» сизлар кутгандек кучли жамоа эканми ёки «Бунёдкор»нинг ўйини қовушмадими?

- Эронликларнинг ҳимоя чизиғи кучли экан. Лекин бу биз учун баҳона бўлмаслиги керак. Икки очко йўқотишимизга фақат ўзимиз айбдормиз.

- Исфахонда ўтадиган жавоб учрашувидан нималарни кутяпсиз?

- Бу баҳс биз учун сўнгги имконият бўлади. Агар ғалаба қозона олсак, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қоламиз. Буни барчамиз тушуниб турибмиз. Эрондаги учрашув нисбатан осонроқ кечса керак, деб ўйлайман. Чунки «Зоб-Оҳан» ҳужумда, биринчи рақам остида ўйнайди. Бундай ҳолатларда бизда қарши ҳужум уюштириш имконияти юзага келади. Очиқ зоналар кўпроқ бўлади.

- «Ал-Наср» майдонида жуда чиройли футбол намойиш этгандинглар. «Бунёдкор» жанговар дуранг (3:3) билан якунланган учрашувдаги ўйинини топа олмаяпти. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Фикримча, меҳмондаги ўйинларда бизда имкониятлар кўпроқ бўляпти. Умид қиламанки, «Зоб-Оҳан» майдонида ҳам шундай чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Сўнгги пайтда матбуотда «Бун-ёдкор»нинг таркиби ёш футболчилардан тузилгани ҳақида кўп гапириляпти. Бу ҳолат сизларга руҳий томондан салбий таъсир ўтказмаяптими?

- Аксинча, бизга қўшимча куч беради. Умуман олганда эса, бу нарсага ортиқча эътибор қаратмаймиз. Бошқа томондан, ёш эканмиз, хатоларимиз кечирилади, деган тушунча пайдо бўлишига йўл қўймаслик муҳим.

- Олий лигамизда иккита тур учрашувлари ортда қолди. Дастлабки таассуротлар қандай?

- Олий лигада яққол кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Аутсайдер клублардан очко олиш ҳам қийин бўляпти. Бунга Жиззахдаги ўйинимиз ҳам мисол бўла олади. «Сўғдиёна» бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Ишончим комил, жорий йилги чемпионатимиз аввалгиларидан анча кучли ва муросасиз тарзда кечади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:27, 01.04.2016.
Ўқилди: 3306 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.