Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Эл-класико»га доир 15та факт

Баҳо:
+ | -

Бугун Испания чемпионатининг 31-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида ўзининг азалий рақиби — "Реал Мадрид"ни қабул қилади. Бу икки жамоа ўртасидаги ҳар қандай тўқнашув "эл-класико" номи билан бутун дунёга машҳур. Бугунги ўйин олдидан айрим фактлари билан таништириб ўтамиз.

1. "Реал" сўнгги 13та класиконинг 3тасида ғалаба қозонган.

2. "Камп Ноу"да ўтказилган 79та класиконинг 44тасида "Барселона" ғалаба қозонган бўлса, 18тасида "Реал" зафар қучган.

3. ХХI асрда "Барселона" ўз уйидаги класиколарда 32та гол урган бўлса, "Сантьяго Бернабеу"да 42 марта рақиб дарвозасига йўл топди.

4. Ушбу мавсумда "Барселона" Ла лиганинг юқори тўртлигида бораётган жамоаларга қарши ўйинларда ўртача 2,6 очкодан жамғарган. Бу кўрсаткич "Реал"да 0,25га тенг.

5. Сўнгги 6 мавсум давомида Месси кесиб берилган узатмалар сони бўйича Роналдуга нисбатан 3 баравар яхшироқ натижа қайд этган.

6. Роналду "Реал" сафида жарима зарбасидан 27 марта гол урган. "Барселона" сафида Месси 21та, Роналдиньо 20 марта жарима зарбаларидан гол уришга муваффақ бўлган.

7. "Барселона" Испания чемпионатида "Реал"ни камида 10 очко қолдирган ҳолда пешқадамлик қилаётгани пайтда ўтказилган класикода 2 марта ютқазган, бир марта дуранг ўйнаган.

8. ХХI асрда терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан кейин иккита класико ўтказилган ва ҳар иккала ўйинда "Барселона" ғалаба қозонган — 3:0 ва 4:0.

9. Бензема, Бэйл ва Роналду биргаликда ушбу мавсумда 80та гол уришган ва 26та голга ассистентлик қилишган. Месси, Суарес ва Неймар ҳисобида эса 107та гол ва 51та узатма бор.

10. Класикодан олдин Месси, Неймар ва Суарес терма жамоа сафига бориб келиш учун умумий ҳисобда 62532 километр йўл босишган. Бензема, Бэйл ва Роналду босиб ўтган йўл атиги 882 км.ни ташкил қилди.

11. Бензема ўз голларининг 54 фоизини "Реал" ҳисобда олдинда бормаётган пайтда урган. Роналду ҳисобидаги бундай голлар 29%ни ташкил қилса, Мессида — 49%.

12. "Барселона" ушбу мавсумда 16та пенальти тепди ("Бетис"нинг 1987 йилдаги натижаси такрорлади). Месси ўзи тепган 8та пенальтининг 4тасини голга айлантира олмаган. Роналду ноаниқ ижро этган пенальтилар сони 3тани ташкил этади.

13. Месси бугунги ўйинда 75 дақиқа ҳаракат қилса, "Барса" сафида класиколардаги ўйин вақти бўйича иккинчи футболчига айланади. Бу борада рекорд Хавига тегишли — 3460 дақиқа.

14. Месси "Реал" дарвозасига киритган 21та тўпдан 7тасини 75-дақиқадан кейин урган.

15.Бундан 10 йил аввал Зидан ўзининг сўнгги класикосида майдонга тушган (0:3). "Камп Ноу"да ўтказилган 5та класикодан биттасида Зидан мағлуб бўлган.

Манба: matchtv.ru
Киритилди: 11:13, 02.04.2016.
Ўқилди: 6300 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.