Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабали сериялари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш ўйини доирасида Баҳрайн устидан ғалаба қозонди ва рекорд натижани қайтарди. Қуйида термамизнинг 6 та ғалабали серияси ҳақида ўқишингиз мумкин.


2004 йил. 4 ғалаба. Тўплар нисбати 6:0
2004 йили Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги термамиз ЖЧ саралаш ўйинида Фаластин (3:0) йирик ҳисобда таслим этилди. Осиё кубоги гуруҳ босқичида эса Ироқ, Саудия Арабистони ва Туркманистон термалари устидан минимал ғалабага эришилди. Афсуски чорак финалда Баҳрайн пенальтилар сериясига кўра устун келиб, вакилларимизнинг ёқимли анъанасига барҳам берди.

2014 йил. 4 ғалаба. Тўплар нисбати 8:1
2014 йили Миржалол Қосимов мураббийлигидаги терма жамоамиз БААда ўтказилган кетма-кет тўртта ўртоқлик учрашувда БАА (4:0), Фаластин (1:0), Иордания (2:1) ва Ироқ (1:0) терма жамоалари билан куч синашиб ғалаба нашидасини сурган. Ироққа қарши кейинги баҳсда эса 0:0 ҳисоби қайд этилди ва ғалабали серия узулиб қолди.


1999 йил. 6 ғалаба. Тўплар нисбати 29:4
Осиё чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш (6:0), Шри Ланка (6:0), Ҳиндистон (3:2) ва БАА (1:0) термаларини мағлубиятга учратди. Ўртоқлик ўйинларида эса Озарбойжон (5:1) ва Мўғулистон (8:1) таслим қилинди. Футболчиларимизнинг кетма-кет 6 ўйинлик ғалабали сериясига Таиланд (0:2) термаси чек қўйди.

2008 йил. 6 ғалаба. Тўплар нисбати 21:4
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Ливан (1:0, 3:0), Сингапур (7:3, 3:0) ва Саудия Арабистони (3:0) термаларини таслим қилган бўлса, Иордания ўртоқлик учрашувида (4:1) мағлуб этилди. Рауф Инилеев шогирдларининг қаторасига 6 ўйинлик ғалабали сериясига Саудия Арабистони (4:0) термаси чек қўйган эди.


1994 йил. 8 ғалаба. Тўплар нисбати 26:7
1994 йили 8 та ўйинлик ғалабали серия Тошкентда ўтказилган “Мустақиллик” халқаро турнирида Қирғизистон (3:0) га қарши ўйиндан бошланди. Шундан кейин Рустам Акрамов бошқарган термамиз Осиё ўйинларида Саудия Арабистони (4:1), Малайзия (5:0), Гонконг (1:0), Таиланд (5:4), Туркманистон (3:0), Жанубий Корея (1:0) ва Хитой (4:2) мағлуб этилди. Осиё ўйинлари ғолиби бўлган вакилларимиз кейинги йили Афро-Осиёб кубогида Нигерияга қарши баҳсда ютқазиб қўйиб, серияни тўхтатди.

2015-2016 йил. 8 ғалаба. Тўплар нисбати 20:3
Орадан 12 йил ўтгач, термамизнинг ғалабали серияли рекорди такрорланди. Самвел Бабаян мурббийлигидаги терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Яман (1:0, 3:1), Филиппин (5:1, 1:0), Баҳрайн (4:0, 1:0) ва КХДР (3:1), ўртоқлик учрашувида Ливан (2:0) таслим этилишди. Бабаян шогирдлари навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба нашидасини суришса, янги рекорд ўрнатишади. Биз термамизнинг ушбу рекорди узоқ вақт давом этишига умид қиламиз.

Фурқат Юсупов , Сардор Юсупов
"Чемпион +" газетаси, 13-сон 

Киритилди: 11:37, 03.04.2016.
Ўқилди: 5267 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.