Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Динамо» - «Краснодар» - 1:4. Аҳмедовдан гол ва голли узатма

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 22-тури доирасида "Краснодар" Москвада "Динамо" клуби меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ҳисобни динамочилар очишди. 27-дақиқада Ионов пенальтидан самарали фойдаланган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳам пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди: Павел Мамаевнинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

Иккинчи бўлим бошида Подберёзкин жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан "Краснодар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Кейинги дақиқаларда Кононов шогирдлари "Динамо" дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Одил Аҳмедов жамоадоши билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлганида, тўп ҳимоячининг оёғида унинг ўзига келди. У дарвозабон майдончасига яқинлашди ва орқадан ёрдамга келган шеригига узатма берди. Смолов яқин масофадан зарба бериб, ҳисобни 1:3га етказди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга ҳам улгурди. Қарши ҳужумда олдинга борган Одил 16 метрлардан айланма зарба билан дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди.

Ушбу ғалабадан кейин "Краснодар" ўз очколарини 37тага етказди ва 6-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа пешқадам "Ростов"дан 7 очко ортда қолмоқда.

Статистикага кўра, бу ўйинда Одил Аҳмедов 11532 метр масофани босиб ўтган бўлса, у 74та узатмани амалга оширган. Унинг паслари аниқлиги 74 фоизни ташкил қилди.

Россия Премьер-лигаси, 22-тур
Динамо – Краснодар 1:4 (1:1)
Голлар: 1:0 – 27, пенальти Ионов, 1:1 – 31, пенальти Мамаев, 1:2 – 47 Подберезкин, 1:3 – 69 Смолов, 1:4 – 82 Одил Аҳмедов.
Динамо – Габулов, Дьяков, Хульмен, Ещенко, Морозов, Ионов, Живоглядов, Зобнин (Ташаев, 77), Драгун (Кузьмин, 55), Соснин, Бечирай (Погребняк, 46).
Краснодар – Крицюк, Гранквист, Сигурдссон, Калешин, Петров, Ахмедов, Каборе, Подберёзкин (Ари, 64), Перейра, Мамаев (Быстров, 79), Смолов (Марков, 82).
Огоҳлантиришлар: Драгун (30), Смолов (32), Калешин (61), Перейра (73).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:24, 04.04.2016.
Ўқилди: 5893 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.