Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Реал» ва «Милан»да ўйнаган футболчилар. Роналдодан Какагача

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида энг кўп ғолибликни қўлга киритган икки жамоа "Реал" ва "Милан" клубларида тўп сурган футболчилар ҳақида биласизми? Агар бу ҳақда билишни хоҳласангиз қуйидаги мақолани ўқишингиз мумкин. 

Роналдо 
«Реал»да: Бразилиялик ҳужумчи 2002-2007 йиллар давомида Мадридликлар таркибида майдонга тушиб, 177 та баҳсда 104 та гол урган. Роналдо 2004 йилда Испания чемпионати тўпурарлигини қўлга киритган. Жамоа билан биргаликда 6 та мусобақанинг бош совринига сазовор бўлди, 2002 йил якунларига кўрса эса Жаҳоннинг энг яхши футболчисига аталган «Олтин тўп» соҳиби бўлди. 

 

«Милан»да: Жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Роналдо 2007 йилда 6,7 млн.фунт эвазига сотиб юборилди. Роналдо Миланликлар учун 2 йил майдонга тушди ва 20 учршувда 9та гол киритди. Балки жароҳатлар бўлмаганида "Сўйлоқ"нинг натижалари бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. 

 

Девид Бекхем 
«Реал»да: Бекхем 2003 йилда «Реал» сафига келиб қўшилди. Жарималар устаси 2007 йилгача 159 та ўйинда, ўз ҳисобига 20 та гол ёздириб қўяди. Мадридликлар билан 1 мартада мамалакат чемпионатида ва суперкубогида муваффақият қозонади ва шундан сўнг океан ортига йўл олди. 

 

«Милан»да: Девид «Лос Анжелес Гелекси»да ўйнаб юрган чоғлари, икки марта «Милан»да ярим мавсумдан ижара асосида тўп сурди. У мазкур жамоада умумий ҳисобда 33 та беллашувда 2 та тўп киритди. Жамоа билан 2 бора чепионат бронза медалларига сазовор бўлди холос. 

 

Кака 
«Милан»да: Бразилиялик футболчи 2003-2009 йиллар мобайнида «россонерилар» таркибида тўп сурган. У бу давр ичида жамоа билан кўплаб совринларга эга чиқди. Жумладан 2007 йили «Олтин тўп» соҳибига айланди. 2009 йилда»Реал» Кака учун 68,5 млн.евро тўлаб, уни ўз таркибига қўшиб олди. Ярим ҳимоячи 2013 йилда яна жонажон клубига қайтиб келди ва 1 мавсум давомида тўп сурди. У «Милан»да умумий ҳисобда 287 ўйинда 102 та гол киритди . Шунингдек 6 та жамоавий ва 10 та шахсий совринларни ўз коллекциясига қўшиб қўйишга эришди. 

 

«Реал»да: Кака «Реал»да 2009-2013 йиллар давомида тўп суриб, 120 учрашувда 29 та гол урди. У «галактикос» билан 1 мартадан Испания чемпионлиги, кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Мадридда кўпчилик кутган ўйинни намойиш қила олмай, яна жонажон клубига қайтишга мажбур бўлади. 

 

Антонио Кассано 
«Реал»да: Кассано 2005 йилда Мадрид клуби сафидан жой олди. У 2007 йилнинг қишигача «галактикос» таркибида 29 учрашувда 4 марта рақиб посбонларини хафа қилган. Бу натижа «Реал» ҳужумчиси учун жуда ҳам кам эди. Шу боис клуб раҳбарияти Антонио билан хайрлашишга қарор қилади. 

 

«Милан»да: Кассано Миланга 2010 йилда ташриф буюради. У 2 мавсум давомида 40 ўйинда 8 та голга муаллифлик қилди. Антонио «россонерилар» билан Италия чемпионатида муваффақият қозониб, кейинги мавсум Миланнинг бошқа бир жамоаси «Интер» га ўтиб кетади. 

 

Робиньо 
«Реал»да: Робиньо 2005 йилда катта умидлар билан Мадрид клуби томонидан сотиб олинди. Бразилиялик футболчи «галактикос» сафида 2008 йилгача 135 беллашувда 35 марта рақиб посбонларини ранжитган. Жамоа билан 2 марта Испания чемпионлигига сазовор бўлди ва 2008 йилда «Манчесстер сити»га сотиб юборилди. 

 

«Милан»да: Бразилиялик ҳужумчи «шаҳарликлар» сафида 2 йил тўп сургач,«Милан» жамоаси сафига келиб қўшилди. У «россонерилар» учун 2014 йилгача тўп суриб, 127 ўйинда 31 голга муаллифлик қилди. У Италияда 1 мартадан чемпионлик ва суперкубок ғолиблигини тантана қилди. 

 

Эмерсон 
«Реал»да: 2006 йилда «Ювентус» «чўкиб» кетгач, кўплаб футболчилар бошқа-бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Эмерсон эса «Реал»ни танлади ва ушбу жамоада атиги 1 мавсум тўп сурди холос. Эмерсон ана шу давр ичида 28 та ўйинда 1 та гол урди ва клуб билан 2 та мусобақада чемпионлик шаробини таътиб кўрган. 

 

«Милан»да: 2007 йилда «Реал»га керак бўлмай қолган Эмерсон Милан шаҳрига йўл олди. Бразилиялик ярим ҳимоячи «россонерилар»таркибида 2 йил мобайнида 28 та ўйинда майдонга тушади. Миланлик мухлислар ишончига кира олмаган футболчи 2009 йилда ўз ватанига қайтиб кетди. 

 

Класс Ян Хунтелаар 
«Реал»да: 2009 йилнинг қишида Ван Нистелроой жароҳат олгач, «Реал» унинг ўрнига Хунтелаарни сотиб олди. Класс ярим мавсум ичида 20 та баҳсда 8 та гол киритади. Унинг ўйини клуб мутасаддиларига маъқул келмади ва натижада Хунтелаарни «Милан»га сотиб юборишди. 

 

«Милан»да: Хунтелаар «россонерилар» таркибида 2009-2010 йилги мавсумда тўп суриб, 30 та ўйинда атиги 7 гол урди. Клуб раҳбарияти голландиялик ҳужумчидан бундан юқори натижани кутган эди. Класс иккинчи маротаба топ клубда ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. 

 

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:54, 05.04.2016.
Ўқилди: 4285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.