Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

ОЧЛ. «Бунёдкор» «Зоб Оҳан» майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида "Бунёдкор" Эронда "Зоб Оҳан" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Исмоилифар томонидан йўлланган зарбани Зуҳуров қайтара олмади. Дарвозабонимиз тўпга ташланишда кеч қолди.

Биргина мана шу голнинг ўзи Лушчаннинг қарши ҳужумдан иборат бўлган асосий режасини йўққа чиқариб қўйди. "Қалдирғочлар"да пишиқ-пухта қўшимча режанинг ўзи йўқ эди. Натижада вакилларимиз на позицион ҳужумни қойиллатишди, на ҳимояни. Боз устига, 34-дақиқада бурчакдан етказилган узатмани Воҳид Муҳаммадзода бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида исфаҳонликлар томонидан киритилган гол барча масалага узил-кесил нуқта қўйди. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида "Зоб Оҳан" тўртинчи голни "Бунёдкор" дарвозасига жойлади.

Ана шундан кейин ё тошкентликлар уйғонишди, ёки мезбон жамоанинг рақибга раҳми келди шекилли, ҳар ҳолда жамоамиз иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ўз навбатида майдон эгалари бешинчи голни ҳам Зухуров дарвозасига жойлашди — 5:2.

Ушбу ғалабадан кейин "Зоб Оҳан" ўз очколарини 8тага етказиб, гуруҳда якка пешқадам бўлиб олди. "Бунёдкор" эса очко билан 4-поғонага тушди.

ОЧЛ, "В" ГУРУҲИ, 4-ТУР
"ЗОБ ОҲАН" - "БУНЁДКОР" - 5:2
Голлар: Даниал Исмоилифар (3), Воҳид Муҳаммадзода (34), Маҳди Ражабзода (50), Кавеҳ Ризоий (69), Табиризий (88) — Сато Минори (78), Шаҳзодбек Нурматов (89)
"Зоб Оҳан": 12.Муҳаммадрашид Мазаҳерий, 3.Волид Исмоил, 4.Ҳоди Муҳаммадий, 8.Қосим Ҳадодифар, 9.Кваеҳ Ризоий, 15.Эҳсон Паҳлавон, 16.Макҳдипур Маҳдий, 18.Али Ҳамам, 23.Дониёл Исмоилифар, 30.Маҳди Ражабзода, 33.Воҳид Муҳаммадзода
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Булят, 71.Александар Алимпиевич
Бош ҳакам: Ма Нинг (Хитой)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:26, 05.04.2016.
Ўқилди: 3889 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик