"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида "Бенфика" устидан қозонилган ғалабадан (1:0) қониққанини маълум қилди.
"Ўйин қийин бўлди, аммо мен кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. "Бенфика" - жуда кучли жамоа.
Франк Рибери бугун жуда қойилмақом ўйин кўрсатди. Плей-оффда жавоб учрашуви муҳим аҳамиятга эга, бу Лиссабонда бўлиб ўтади.
Охирги кунларда "Бенфика"нинг кўп ўйини кўрдим. Бу ҳақиқатдан ҳам кучли жамоа, шунинг учун ҳисобдан мамнунман.
1:0 ҳисобини хафли ҳисоблаш мумкинми? Ҳаммаси Лиссабонда қайндай ўйнашимизга боғлиқ. У ерга ғалаба учун борамиз", - дейди Гвардиола.