Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Руй Витория: «Ҳойнаҳой «Бавария» мухлислари бизни биттадан кўп гол ўтказади деб ўйлашган»

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» жамоаси бош мураббийи Руй Витория ЕЧЛнинг чорак финалидаги илк учрашувда «Бавария»га мағлуб бўлинган учрашувдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

«Барчаси режа бўйича бўлди. Ўз футболчиларим билан фахрланаман. Албатта, бизда муаммолар бўлди. Лекин ўйин якунида биз қаҳрамонларча ўйнадик. Бошқа томондан қараганда, мен буни қониқарли натижа деб билмайман, лекин биз ўз фалсафамиз бўйича ўйнашда давом этамиз.

Бизни сафарда 4 ёки 5 минг мухлис қўллаб-қувватлаб турди. Уларнинг борлиги биз учун муҳим эди. Мен ўз мухлисларимизни Мюнхенда кўрганимдан хурсанд бўлдим, уларга катта раҳмат. Кейинги ҳафтада бизни Лиссабондаги стадионда 60 минг мухлис қўллаб-қувватлаб туради. Биз бу ўйинни сабрсизлик билан кутамиз.

Тезкор гол кутилмаганда урилди. Лекин шундан кейин ҳушёр ўйнай бошладик. Ҳатто, «Бавария»га муаммолар туғдиришга муваффақ бўлдик. Айтишим мумкинки, биз гол уриб, дуранг натижага эришишга ҳам яқин бордик. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Олдинда жавоб ўйини кутиб турибди ва биз бу ўйинда қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Ўйлайманки, биз «Бавария»ни ўйинимиз билан ҳайрон қолдирмадик, футболчилар ва мураббий кучимизни биларди. Рақиб мухлисларини эса ҳайрон қолдирдик. Ҳойнаҳой, улар ўз жамоаси бизни янчиб ташлашини кутганди.

Албатта, бизнинг таркибимизда Жонаснинг йўқлиги билинди [дисквалификация туфайли], лекин бошқа футболчи ўйнаш имкониятига эга бўлди. Натижани жамоа ҳал қилади, бизнинг ўйинимиз бир футболчига боғланиб қолмаган», — дея қайд этади Руй Витория.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:32, 06.04.2016.
Ўқилди: 1780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.