Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Феликс Магат «Бавария» футболчиларини тунги соат 3да машқ қилишга мажбурлаганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси собиқ мураббийларидан бири, ўзининг темир қоидалари орқали машҳур бўлган мутахассис Феликс Магат футболчиларнинг чидамлилигини ошириш мақсадида тун маҳали уларни оғир машқлар қилишга мажбурлагани ҳақидаги гап-сўзларни тасдиқлади.

«Ҳа, шундай бўлган эди. Нима, бу Испанияда қўрқинчли эшитиладими? Агар сен кечаси ўйнасанг, кейин уйга қайтиш учун йўлга бир қанча вақт сарфласанг ва уйга соат тунги 3 бўлганида етиб борсанг, ундан кўра бу вақтни машғулотлар учун сарфлаганинг маъқул. 40 дақиқача югуриб, кейин уйга қайтилса, ҳеч ким ўлиб қолмайди. Шундан кейин уйга қайтиб, ухласа бўлади. Гап шундаки, ўйиндан кейин бари бир эрта уйғониб бўлмайди. Эрталаб соат 9га будильник қўймасдан, 10гача тўйиб ухласа ҳам бўлади. Мен шундай ишлашни маъқул кўрардим, бу менинг ўзимга хос иш услубим», — дея Магатнинг сўзларини келтиради AS.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:45, 07.04.2016.
Ўқилди: 3732 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.