Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Сампаоли: «Барселона» устидан ғалаба? Мен «Реал»нинг нурсиз ўйинларидан ҳайронман»

Баҳо:
+ | -

Чили терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания чемпионатининг 31-турида «Барселона» жамоасига қарши сафарда кечган дерби баҳсида ғалаба қозонганидан эйфорияга берилмаганини билдирди. Зинедин Зидан шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қилишди, қолаверса ғалаба тўпи камчилик ҳолатида киритилди.

«Ҳа, «Реал» камчилик бўлиб қолганидан кейин ғалабага эришди. Лекин улар биринчи таймда жамоа футболчилари ўзларига хос ўйин намойиш қила олишмади. Улар майдонга руҳсиз ҳолда тушиб келишди ва рақибнинг ҳаракатларидан келиб чиқиб ўйнашди… Бундай тарихга эга бўлган жамоа бундай кўриниши керак эмас. Менимча, Зидан бошқача футбол маданиятига мансуб ва у ўйинни бошқача ҳис қилади. «Реал»нинг нурсиз ўйинлари мени ҳайрон қилмоқда. Бу жамоага истак ва мақсад етишмаяпти, худди «Барселона»га қарши ўйинда бўлгани каби. Ростини тан олиш керак, бу ўйинда «Реал»нинг энг яхши футболчиси дарвозабон бўлди», — дея Сампаолидан иқтибос келтиради AS.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:25, 07.04.2016.
Ўқилди: 5092 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.