Швециялик енгил атлетика бўйича спорт мураббийи ва доктори Ульф Карлссон мамлакат терма жамоаси ҳамда Парижнинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични "Ювентус" сафида ўйнаган вақтларида допинг қабул қилгани ҳақида айтди. Футболчи 2004 йилдан 2006 йилгача туринликлар жамоаси сафида ўйнаганди.
"Ибраҳимович "Ювентус"далигида 6 ой ичида мушакларида 10 кг вазн йиғди. Ўйлайманки, бу допинг эвазига эди. Бу сафар менинг бунга ишончим комил. Допингсиз бунга эришишнинг амалда иложи йўқ. Бу жамоада ўша вақти шифокор бўлиб ишлаган ходим узоқ муддатга дисквалификация қилиниши керак", дея Карлссоннинг сўзларини келтиради NWT.