"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Европа лигасининг чорак финалида ҳозирги жамоаси унинг собиқ жамоаси "Боруссия" Д дарвозасини ишғол қиладиган бўлса хурсандчилигини яширмаслигини маълум қилди.
Немис мутахассиси "Боруссия"ни етти йил бошқарган.
"Албатта, голни нишонлайман. Буни "Майнц" - "Боруссия" учрашувида ҳам қилганман, ахир "Майнц"да ҳам 18 йилимни ўтказганман. Мен бошқараётган жамоа гол урса хурсанд бўлишимни дортмундликлар яхши билишади. "Майнц"да боримни бериб, "Боруссия"да ҳам максимал кучимни сарфлаб ишлаганман. Ҳозир "Ливерпуль"да ҳам шундай. Одамлар бу шунчаки ўйин эканлигини унутиб қўйишмоқда.
Ҳаммамиз ёшлигимизда футбол ўйнаганмиз, дўстлар билан мусобақалашганмиз, аммо рақиб жамоада яқинларимиз бўлгани учун ютишни истамаган жойимиз йўқ", - дейди Клопп.