"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз жамоасининг Англия чемпионлигидан умидини узмаганини маълум қилди.
"Канонирлар" айни вақтда мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқдалар. Улар пешқадам "Лестер"дан 11 очко ортда бормоқдалар ва захирада бир ўйини бор.
"Албатта, "Лестер"ни қувиб етишимиз мумкин. Нима учун бундай бўлмаслиги керак? Ҳозирча реал математик томондан имконият бор экан, имоният бор. "Тулкилар" жуда барқарор ўйнамоқдалар, аммо ҳар бир ўйин шиддатли кечмоқда ва исталган натижа билан тугаши мумкин. Шунинг учун очко йўқотмаслигимиз керак, биз фақат тепага мас, пастга ҳам қараяпмиз. Пастда ҳам бизга муаммо туғдирадиган жамоалар бор. Диққатимизни ўз ўйинимизга қаратиб, мавсумнинг қолган вақтини кучли тугатишимиз керак", - дейди Венгер.