"Вест Ҳэм" бош мураббийи Славен Билич АПЛнинг 33-турида "Арсенал"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизни қийин ҳафта кутиб турибди, биз чемпионатни Кубокдан устун қўймаймиз ёки аксинча. Биз еврокубокларга илиниш учун курашда давом этамиз ва ҳозир фақат "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Ғалаба учун ҳамма нарса қиламиз. Жисмоний ҳолатимиз ва жадвалдаги ўрнимиз бизга ишонч беряпти. Бунин устига бу мавсумда "Арсенал"ни ютишга улгурганмиз", - дейди Билич.