"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Европа лигаси чорак финалида "Боруссия"га қарши дастлабки учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Боруссия" - ажойиб жамоа. Аммо ҳамма гувоҳ бўлдики, бизда вазиятлар бўлди ва ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ишонаман, кўпчилик бизни 0:2, 0:3 ва ҳатто 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишимизни кутган эдти. Аммо баъзи вазиятларда аъло даражада ўйнадик. Ҳозир "Боруссия" каби зўрмасдирмиз, улар каби ўйнай олмасдирмиз, аммо ҳимояланиб, голлар ура оламиз, демак, юта оламиз ҳам", - дейди Клопп.