«Челси» жамоасидан истеъфога чиқарилганидан бери бўш бўлган мутахассис Жозе Моуриньо ёзда ишга қайтишни режалаштираётгани ҳақида яна бир бор таъкидлади.
«Мен шу ёзда ишга қайтишим ҳақида аниқ ишонч билан айтишим мумкин. Менда яхшигина таклифлар бор.
Фақат ўтириб яхшилаб ўйлаб олиш ва таклифлардан бирини танлаш қолган. Ёзда менинг янги иш жойим ҳақида билиб оласизлар. Аниқ айтишим мумкин бўлгани шуки, мен «Эшторил» ёки «Пасуш»да иш бошламайман, чунки улар мавсумни яхши ўтказишмоқда ва улар мураббийни ўзгартиришга ҳожат сезишмаяпти.
Мен шундай жойда бўламанки, бу мен ўз ғояларимни ўтказа оладиган жой бўлади. Мен ўзим керак бўлган жойда ишлайман.
Мен масъулият талаб қиладиган жойда ишлашни истайман. Менга ишлаш ва ютуқларга эришиш мураккаб бўлган иш жойи керак. Мен ғолиб бўлиш қийин бўлган чемпионатда ва олдимга амалга ошириш қийин бўлган вазифалар қўйиладиган жамоада ишламоқчиман. Бундай вариантлар эса кўп эмас», – дея ишора қилади Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойлар давомида ушбу мутахассис «Манчестер Юнайтед»да Луи ван Гаалнинг ўрнини эгаллаши ҳақида ёзиб келишади.
Бироз олдинроқ эса, «Реал» ЕЧЛда муваффақиятсизликка учраса Зиданнинг ўрнига айнан Моуриньо қайтарилиши бўйича музокаралар бошланиши ҳақида хабар берилди.
Шунингдек, унга «Интер» жамоасидан қизиқиш борлиги айтилган.