"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳали ҳеч қайси клуб билан шартнома имзоламаганлини маълум қилди.
Британияда португалиялик мутахассиснинг "Манчестер Юнайтед" билан келишуви борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
"Ван Гал - менинг дўстим, у билан бир неча йил бирга ишлаганман. Мени доим бирор жамоа билан боғлашади. Ёзда ишимга қайтаман, аммо ҳозир ҳеч қандай шартнома имзолаганим йўқ. Ҳозир таҳлил қиляпман. Мен клублардан ҳам, терма жамоалардан ҳам тушган таклифларни ўрганяпман. Мен клубни маъқул кўраман, аммо фаолиятим учун яхши бўладиган вариантларни ҳам ўрганишим ва тушунишим керак. Мен Англияда ишлашни истайман. Менга бу мамлакат ва бу футбол ёқади. Оилам ҳам бу ерда бахтиёр", - дейди Моуриньо.