"Манчестера Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Вест Бромвич" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) жамоаси ўйинига изоҳ бериб ўтди.
Шунингдек, мутахассис беш ойдан буён жароҳати билан овора бўлган Самир Насрининг сафга қайтганидан хурсандлигини айтди. Насри жамоасининг ғалаба тўпни киритди.
"Биз ғалаба қозонишимиз керак эди, бунинг устига "Арсенал" ва "Вест Бромвич" очко йўқотган эдилар. Ўйин қийин бўлишини билар эдик. "Вест Бромвич" ҳеч нарса учун курашмаяпти. Самир Насри учун хурсандман. У сафимизда бўлса жамоанинг ўйини ўзгаради", - дейди Пеллегрини.