"Вест Ҳэм" бош мураббийи Славен Билич "Арсенал" билан учрашувдаги дуранг натижа (3:3) ҳақида фикр билдирди.
"Ачинарли натижа. Ўз жамоам билан фахрланаман. Биз яхши ўйнаган эдик, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак эди. Учинчи ўринни муносиб эгаллаб турибмиз, деб ўйлайман.
Кэролл тикланди ва формасига кириб бормоқда, умид қиламанки, мавсум охиригача сафимизда бўлади. ндрю бажарган ишлар унча-мунчасининг қўлидан келмайди", - дейди Билич.