Кириш Регистрация

«ПСЖ»нинг «Сити»га қарши учрашувни ўтказиб юборадиган футболчилари сони 5 нафарга етди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Кевин Трапп Франция 1 дивизионининг «Генгам»га қарши учрашувида (2:0) жароҳат олди.

25 ёшли германиялик дарвозабони учрашувнинг 13-дақиқасида тиззасидан жароҳат олган, аммо у биринчи бўлимнинг охирига қадар майдонда жароҳати билан ўйнай олган. Аммо танаффусдан кейин унинг ўрнига Сальваторе Сиригу майдонга туширилган.

Жароҳатнинг айнан қайси тури ва тикланиш учун кетадиган муддат борасида кейинроқ хабар берилади. Шунга қарамай Траппнинг Чемпионлар лигасининг 1/4 финал «Манчестер Сити»га қарши 12 апрель куни бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Сити»га қарши учрашувни жароҳати сабаб Верратти ва Пасторе, шунингдек сариқ карточкаларнинг кўпайиб кетгани сабаб Давид Луиз ва Блез Матюиди ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:47, 10.04.2016.
Ўқилди: 7948 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.