"Универисада-2016" худудий-саралаш босқичи ўйинлари якунланганидан сўнг, брифинг бўлиб ўтди. Футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси етакчиси Азамат Бабажанов мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Уч кун давомида Нукус шаҳрида ажойиб муҳит юзага келди. Футбол бўйича ўтказилган мусобақаларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга янада куч бағишлади ва биз ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозондик.
Фарғонада бўлиб ўтадиган ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. У ерда осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Худо хоҳласа Фарғонадан олтин медаллар билан қайтамиз деган умиддаман"
Фурқат Юсупов ёзиб олди.
Манба: KRuz.uz