"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал Англия Кубоги финалида "Вест Хэм"га қарши кечадиган жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бу соврин ютиб олиш учун сўнгги имконият. Шундай экан, жамоа учун бу учрашув катта аҳамият касб этиши турган гап. Мухлислар, футболчилар ва мураббийлар унга катта эътибор қаратадилар. "МЮ" футболчилари улкан босимни енгиб ўтишлари шарт. Улар ҳар доим бу ишни уддалашган ва Кубок ўйинида ғалаба қозониш лозимлигини яхши биладилар. Акс ҳолда мусобақадан чиқиб кетасан", - дейди мураббий.