Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Роналду «Реал»ни ярим финалга олиб чиқди!

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланганида, "Реал"нинг барча мухлислари хурсанд бўлишганди. Боиси, уларга 8 жамоа орасида энг кучсиз дея эътироф этилган "Вольфсбург" тушганди.

Аммо бир ҳафта аввал Германияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "бўрилар" номдор рақиб дарвозасига 2та жавобсиз тўп йўллаб, "Реал"ни қийин аҳволга солиб қўйишганди. Шу боис, "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинда мезбонлар камида 3та тўп фарқи билан ғалаба қозониш талаб этиларди. Зидан шогирдларининг дастлабки дақиқалардаги босимига "Вольфсбург" мудофааси дош бераётгандек эди, аммо 15 ва 17-дақиқаларда Критштиану Роналду иккита имкониятдан фойдаланиб, умумий ҳисобни тенглаштириб қўйди.

Дастлабки вазиятда Карвахаль марказда тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўп унга яқин ҳимоячининг оёғига тегиб, яна 2 нафар ҳимоячидан ўтиб кетди. Роналду олис устун ёнида дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни жойлади. "Мадрид" яна олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган узатмани Криштиану бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! 2:0.

Умумий ҳисоб тенглашганидан кейин "Реал" босимни бироз пасайтирди, натижада меҳмонлар аста-секин олдинга ўта бошлашди. Бўлим сўнгида томонларда бир мартадан имконият юзага келди. Бруно Энрике ва Карим Бенземанинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбалари йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

Иккинчи бўлимда томонлар бироз эҳтиёткор ўйин қилишди. Устунлик мадридликлар томонида бўлди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида Криштиану Роналду жарима зарбасини қойилмақом бажарди. Тўп жонли девор орасидан ўтиб, дарвоза бурчагига кириб кетди.

Бу ўйинга қисқача таъриф берсак, Криштиану Роналду "Реал"ни ЕЧЛнинг ярим финалига олиб чиқди!

ЕЧЛ. ЧОРАК ФИНАЛ, ЖАВОБ ЎЙИНИ
Реал Мадрид Испания – Вольфсбург Германия 3:0 (второй тайм)
Голлар:  1:0 – 15 Роналду, 2:0 – 17 Роналду, 3:0 – 77 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Варан, 90), Каземиро, Кроос, Бэйл, Роналду, Бензема (Хесе, 84).
Вольфсбург – Бенальо, Данте, Налдо, Родригес, Виейринья, Шюррле, Луис Густаво, Арнольд, Гилавоги (Дост, 80), Дракслер (Крузе, 32), Бруно Энрике (Калиджури, 72).
Огоҳлантиришлар: Арнольд (45), Луис Густаво (76), Роналду (80), Данте (85), Виейринья (90).
Биринчи ўйин – 0:2.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:46, 13.04.2016.
Ўқилди: 10708 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.