"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида "ПСЖ" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен фақат ғалаба қозонганимиздангина хурсанд эмасман. Биз ўзимиз хоҳлаган услубда ўйнаб туриб яримфиналга йўл олдик, бу асосийси. Биринчи дақиқадан бошлаб нолли дуранг учун эмас, ғалаба учун ўйнашимизни "ПСЖ"га кўрсатиб қўйдик. Биз биринчи дақиқадан сўнггисигача устунлик қилдик.
Агуро пенальтидан гол ура олмади, аммо менинг жамоам ҳақиқий топ-клуб характерини ва руҳини намойиш этди. Бизга бўлган танқидларни ҳеч қачон тушунмайман: биз икки йил "Барселона"га дуч келиб, мусобақадан чиқиб кетдик, бу йил са яримфиналга етиб келдик. Наҳотки одамлар "Барселона"нинг таркиби бизникидан кучли канини тушунишмаса?", - дейди Пеллегрини.