"Вольфсбург" бош мураббийи Дитер Хеккинг чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида "Реал"дан учралган мағлубият (0:2) сабабларини келтирди.
"Биз ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида рўй берган воқеаларга тайёрмас эдик. Роналду учинчи голини "жонли девор"даги тирқишдан урди, жарима зарбаларида бунга йўл қўймаслик керак. Иккинчи бўлимда биринчи учрашувдаги ғалабамизга сабаб бўлган ўйнимизни кўрсата олдик", - дейди Хеккинг.