"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.
"Бу ўйиндан умидларимиз катта эди. Ғалаба қозонмаиз деб ўйлаган эдик. Аммо ҳақиқатнинг кўзига тик қараш керак: "Мансити" бизга кўп муаммолар яратди. Биз Матюиди ва Тиаго Моттани йўқотдик. "ПСЖ" бор кучини сарфлади, аммо бу етарли бўлмади. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган биринчи учрашув натижасидан жуда афсусланган эдик. Афсуски, барча футболчилардан фойдалана олмадим", - дейди Блан.