Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Карло Анчелотти: «Барселона» ўзининг даражасини бироз йўқотди ва энди аввалгидек фаворит эмас

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клубининг бўлажак устози Карло Анчелотти Европа Чемпионлар Лигаси бош совринига «Барселона» жамоасини асосий даъвогар сифатида эътироф этганди, аммо энди у бунга шубҳа қилмоқда. Италиялик мутахассис Луис Энрике шогирдларининг аввалгидек юқори даражада эмаслигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».

«Бир ҳафта аввал ҳамма ‘Барселона’ни ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогар деб ҳисоблаган эди, шу жумладан, мен ҳам. Ҳозир эса ундай ишонч йўқ. ‘Барселона’ ўзининг даражасини бироз йўқотди ва энди аввалгидек фаворит эмас. Айни дамда мусобақа бош совринини қайси жамоа қўлга киритишини айтиш қийин», – деди Анчелотти.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинида каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Жавоб ўйини бугун, 13 апрель куни Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:46, 13.04.2016.
Ўқилди: 3242 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.