Дастурхон ёзиб барчангизни меҳмон қилган эдим. Дастурхонга тортган ошим- суҳбатим мазали “таом” бўлдими ё бемаза бўлдими билолмадим. “Таомни еб” кўпчилик мамнун бўлди деб эшитдим. Агар ҳушомад бўлмаса, бундай гап ҳаммага ёқади. Кўпинча азиз меҳмонлар тарқагач, яқин дўстлар қолишиб қайтадан дастурхон атрофида йиғилишиб ҳотиржам суҳбат қуришади. Яқинларимдан бир оз вақтни мендан аямасдан дастурхоним атрофини яна бир бор тўлдиришингизни сўрайман. Меҳмон кутиш билан овора бўлиб, Сизларга эътибор қарата олмаган эдим. Дастурхон атрофида қолиб мириқиб суҳбат қурайлик.
Ҳасанали Қодиров. Олимхўжа, марҳамат, суҳбатимизни бошлаб беринг.
Олимхўжа Бўронов. Энди “Бунёдкор” ўйинлари ҳақида гаплашсак.
Ҳ.Қ. Кечиринг, Олимхўжа. Ҳаммамиз аввало ишқибозлармиз. Ҳар бир ишқибоз ўз фикрига эга бўлганидан суҳбатни олдиндан маълум йўналишга солиб бўлмайди. Мураббий йигитларни Майдонга туширдими, ҳужумни чапдан ё ўнгдан бошлаймиз деб айтолмайди. Ўйинга олдиндан сценарий ёзиб бўлмайди. Ҳамма нарса, мураббийга боғлиқ деймиз. Мураббий ҳам жамоадаги қилмоқчи бўлган ишларини олдиндан бир сценарийга солиб ололмайди. Йўналиш танлай олади, холос. Бугунги қарори эртага эскиради. “Сценарийни” доим янгилаб туриши керак. Мураббий ишини ҳурмат қилишимиз ҳам шундан. Футбол муҳокамасини ҳам олдиндан белгилаб бўлмайди. Чапдан ё ўнг қанотдан “ҳужум” қиламиз деёлмаймиз. Дастурхоннинг файзи йўқолади. Суҳбатимиз гоҳ Лушчаннинг, гоҳ Бабаяннинг ҳолатига ўхшаб қолишидан чўчимайлик.
О.Б. Фикрингизни тушунмадим. Гап нимада? Уларнинг ҳолатини тарознинг бир палласига ёнма-ён қўйиб бўлмайди-ку. Ўхшашлик йўқ-ку.
Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.