"Барселона" яримҳимоячиси Серхио Бускетс ЕЧЛ чорак финалида "Атлетико"га қарши жавоб учрашуви (0:2) ҳақида млоҳаза юритди.
"Қийин ўйин бўлди, биринчи гол кўп нарсани ҳал қилди. "Атлетико" биринчи бўлиб гол урса, дарвозаси олдида ётиб олишини билган дик Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик.
"Атлетико" каби жамоаларга қарши яхши формада ўйнаш керак, чунки улар доим юқори тезликда ўйнайдилар, прессинг қилишга уринадилар.
Ҳакам пенальти бериши керак эди, аммо энди ҳеч нарса қила олмайсан. Энди яхши формага кириб, бутун ҳафта давомида тайёргарлик кўрамиз. Биз ҳамон примера пешқадамимиз. Қолган учрашувларни барчасини ютиш керак", - дейди Бускетс.