Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Легионерлар: Азиз Асимов бошқарган ўйинда Шоҳруҳ Гадоев ОФК кубогидаги илк голини урди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, ОФК Кубоги баҳсларида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев фаолият олиб бораётган Баҳрайннинг “Муҳаррақ” клуби 4-тур доирасида Суриянинг “Ал Жаиш” жамоаси меҳмони бўлди. Жуда қизиқарли тарзда ўтган матчда Баҳрайн клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ОФК Кубогидаги муваффақиятли одимини давом эттирди.

Азиз Асимов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борган ўйинда дастлаб Исмоил Абдуллатиф Ҳасан 34-дақиқада ҳисобни очганди. Сўнг “Муҳаррақ”нинг яна бир аъзоси – ўзбекистонлик маҳоратли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ҳамюртимиз ўйиннинг 47-дақиқасида жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Shohruh Gadoev - UZB.jpg  

Ҳамюртимиз ўйинда 82 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У шунингдек, баҳснинг 43-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:54, 14.04.2016.
Ўқилди: 4065 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик