Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги рақибларини билиб олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтининг Ўзбекистон футбол федерациясига ажратилган саҳифасида маълумот бор.

Саралашнинг ҳал қилувчи босқичини 1 сентябрь куни Сурияга қарши Тошкентда бошлайдиган Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши учрашувни Австрияда ўтказади. Ўйин қайси шаҳарда бўлишига ойдинлик киритилмаган.

Канада терма жамоаси 7 апрель куни эълон қилинган ФИФАнинг янги рейтингида 95-ўринни эгаллаб турибди. ЖЧ-2018 саралашининг КОНКАКАФ минтақасида Мексика, Гондурас ва Салвадор билан бир гуруҳдан жой олган Канада, 4 та ўйинда 4 очко жамғаргани ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.

ЖЧ-2018 саралашининг Осиё минтақасида Ўзбекистонга рақиб бўлган терма жамоалар ҳам бир қатор ўртоқлик ўйинлари борасида келишувга эришган.

Жумладан, Эрон 2 июнь куни Македония билан майдонга тушади. Жанубий Корея ва Қатар терма жамоалари ҳам Евро-2016 иштирокчилари билан ўйин ўтказади. Кореяликлар 1 июнь куни Испания билан, 5 июнда эса Чехия билан беллашади. Қатар эса 29 май куни Албания билан ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

3-саралаш босқичидаги Ўзбекистон термасининг биринчи рақиби Сурия 31 май куни Вьетнам билан ўйин ўтказади. Фақатгина Хитой терма жамоасининг олдиндаги ўртоқлик ўйинлари режаси кўрсатилмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:08, 14.04.2016.
Ўқилди: 10801 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик