"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери фаолиятини ҳозирги жамоасида тугатиши мумкинлигини маълум қилди.
"Мен "Лестер"да бахтиёрман. Балки, бу клуб менинг сўнгги бекатим бўлар. Жамоамизда ҳаммаси яхши. Аввалига мен футболчилар учун ҳар ҳафтада икки дам олиш куни ваъда бердим. Эвазига футболчилар ҳар ўйинда ва ҳар машғулотларда тўлиқ куч билан ишламоқдалар. Бу менга ёқяпти", - дейди Раньери.