“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике кеча бўлиб ўтган машғулот пайтида шогирдлари билан гаплашиб олганлиги ҳакида Marca байёнот берди.
Бош мураббий Чемпионлар Лигасини тарк этганидан сўнг шогридларидан руҳан тушмасликларини, олдинда иккита титул учун кураш кетаётганлигини тушунтирди.
«Биз ҳали иккинчи титул учун кураш олиб бормоқдамиз ва буларни ютишимиз шарт! Тўғри, осон бўлмайди, лекин қўлимиздан келади», — деди Энрике ўз шогирдларига.