Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Локомотив" ўз уйида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 5-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди ҳамда 3 очкони қўлга киритди.

"Локомотив"нинг ҳужумкор ўйинига нисбатан муборакликлар ҳимояга асосланган қарши ҳужум услубини танлашди. "Темирйўлчилар" тўпни тўлиқ назорат қилган бўлсалар-да, меҳмонларнинг зич мудофаасини ёриб ўтиш осон кечмади.

Шунинг учун жамоалар дастлабки дақиқаларда асосан олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилишди. "Локо" сафида Зотеевнинг, муборакликлар футболчиси Тўраевнинг зарбаларини дарвозабонлар қийинчилик билан қайтаришди. Баҳснинг 28-дақиқасида учрашув бош ҳаками "Машъал" дарвозасига пенальти белгилади. Зотеев икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди, аммо рақиблар унинг оёғидан илиб қолишди. Сервер Жепаров 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Шундан кейин мезбонларда хавфли вазиятлар сони ошиб борди. Ҳасанов чап қанотдан етказган узатмани Шоаҳмедов яқин масофадан дарвоза томон бурди. Тўп рекошет ҳолатда устунга тегиб қайтган бўлса, Абдухолиқовнинг бош билан берган зарбасини Илёсов эгаллаб олди. Жепаров йўллаган жарима зарбасидан кейин тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвозага кираётганида эса ҳимоячи тўпни чизиқ устида қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимни Хомяков шогирдлари фол бошлашди — 49-дақиқада Зафар Тўраев бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди. Орадан 1 дақиқа ўтиб мезбонлар хавфли ҳужум билан жавоб беришди. Шоаҳмедов жариам майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба йўллади, Абдухолиқов товони билан тўп йўналишини ўзгартиршди. Дарвозабон ажойиб реакция намойиш этиб, зарбани қайтарди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Зотеев жамоадоши билан "девор" ўйнади ҳамда дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб кетди. Олег посбонни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо Илёсов унинг оёқлари остидан тўпни олиб қўйди.

67-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба йўллади. Илёсов тўпни эгаллади. Кейинги ҳужумда эса ҳисобдаги фарқ ошди. Абдухолиқовнинг узатмасини ҳимоячи қайтара олмади, натижада захирадан тушган Сардор Мирзаев дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Абдухолиқов ҳисобни йириклаштириш учун иккита яхши имкониятга эга бўлди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва очиқ турган Шоаҳмедовга пас бериш ўрнига, ўзи ўткир бурчак остида ноаниқ зарба йўллади. Орадан 2 дақиқа ўтиб Жепаровнинг узатмасидан Темурхўжа жарима майдончасига кирди, аммо яккама-якка вазиятда дарвозабон унга имконият бермади.

Ўйиннинг 78-дақиқасида меҳмонлар жавоб тўпини киритишга яқин келишди. Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпи ўйинга киритилди ва Ғиёс Комилов бош билан зарба берди. Бурчакка кириб кетаётган тўпни Нестеров қайтаришга муваффақ бўлди. Кейинги ҳужумда Абдухолиқов ўз мақсадига эришди. У Ҳасанов узатмасидан кейин посбон билан яккама якка вазиятга чиқди ва тўпни дарвозага жойлади.

Ушбу гол амалда ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Ҳар ҳолда "Машъал"дан "Ливерпуль"нинг қаҳрамонлигини кутиб бўлмасди. Аксинча, ўйиннинг сўнгги дақиқалар майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса "Машъал" битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди. Тўраев чап қанотдан жарима майдончаси кириб келди ва Шаймановга узатма берди. Шаҳзод яқин масофадан Нестеровни доғда қолдирди.

Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" ўз очколарини 15тага етказди ва жадвалда пешқадам бўлиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА, 5-ТУР
16:30. "ЛОКОМОТИВ" - "МАШЪАЛ" - 3:1
ГОЛЛАР: Сервер Жепаров (29-пенальти), Сардор Мирзаев (68), Темурхўжа Абдухолиқов (79) — Шаҳзод Шайманов (90+2)
Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов (65) — Шаҳзод Шайманов (28, Аббос Шодмонов (53),
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (Сардор Мирзаев 62), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (Дониёр Усмонов 80), 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов (Икром Алибоев 73), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев,  77.Жасур Ҳасанов
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 15.САрдор Мирзаев, 21.Дониёр Усмонов, 28.Икром Алибоев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 44.Сергей Прохоров
Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 5.Ғиёс Комилов, 10.Жамшид Ҳасанов, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (Аваз Агалиев 69), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Шаҳбоз Эркинов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Ғуломҳайдар Ғуломов (Сардор Абдураимов 82), 90.Зафар Тўраев (Зоҳир Қўзибоев 57).
Захира: 30.Ботир Носиров, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зафар Қўзибоев, 9.Ҳумоюн Муртазоев, 24.Сирожиддин Раҳматуллаев, 25.Ихтиёр Тошпўлатов, 55.Аваз Агалиев, 95.Темур Машарипов.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:20, 15.04.2016.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.