Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футболчилар хуқуқларини ким химоя қилади?

Баҳо:
+ | -

Бутун дунёда тан олинган, жамоат ташкилотларидан бири касаба уюшмалари бўлиб, айни дамда юртимизнинг деяри барча ташкилот ва корхоналарида касаба уюшмаси ташкилоти фаолият олиб бормоқда.

Лекин, миллий футболимизда меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мухофаза қилувчи ташкилот тузилмагани бир оз ўйлантириб қўймоқда. Бу ташкилотнинг қанчалик фойдали эканлигини соҳа ходимлари яхши тушинишади. Футболчи ойлик маошидан оз миқдорда чегирма қилиши эвазига, клуб билан меҳнатга оид юзага келиши мумкин бўлган низоларни қонун доирасида ҳал қилиши мумкин. Айтайлик, клуб маъмурияти меҳнат шартномасида кўрсатилган бандларни бажармай, ўйинчига ойлик ва мукофот пулларини беришдан бош тортди! Футболчи дархол касаба уюшма ташкилотига мурожаат қилади ва муаммо ҳал бўлади.

Тасаввур қилинг, футболчи ўз ойлик маошини ололмади дейлик, хўш кимга ва қаерга мурожаат қилади, яна клуб мутасаддиларигами?, шунинг учун Ўзбекистон Футбол Федерцияси негизида футбол касаба уюшмаси ташкилотини тузиш керак, худди Россия Футбол Иттифоқига ўхшаб. РФИ да худди шундай ташкилот тузилган бўлиб, бугунги кунда футболчиларини ижтимоий-иқтисодий хуқуқларини химоя қилиб келмоқда. Хўш нега, бизда бундай ташкилот йўқ, ахир бу катта маблағ талаб қилинадиган иш эмаку! Бу тизим футболчиларга ва иш берувчилар(клуб рахбарлари)га анча қуллайлик туғдиради. Меҳнатга оид хуқуқий хужжатларни жумладан, меҳнат шартномаларини клубда тузилган жамоа шартномасини бажарилишини касаба уюшма ташкилоти вакиллари кузатиб назорат қилиб борадилар.

Тизимни ишга туширилиши футболчилар ва мураббийлар ўртасидаги ўзаро низолар, меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий хуқуқий муносабатларни қонун йўлида ҳал қилинишида мухим омил бўлади. Агар футболчи ва клуб ўртасида келишмовчилик келиб чиқса, Федерация қошидаги касаба уюшма ташкилотига ёзма ёки оғзаки мурожаат қилинади ва муаммо қонун йўлида ҳал қилинади.

Таклифим, Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибида касаба уюшмаси ташкилоти тузилса, бу миллий футболимиз тараққиётидаги яна бир олдинга силжиш бўлар эди. Бу борада Федерация мутасаддилари мақсадли иш кўришади деган умиддамиз.


Хайрулло ВАСИЕВ

Манба: offside.uz
Киритилди: 13:21, 18.04.2016.
Ўқилди: 3658 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.