"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини мавсум тугагач, ўз вазифасини тарк этмаслигини маълум қилди.
51 ёшли мутаххасис бошқараётган жамоа Италия чемпионатида 4-ўринда бормоқда.
"Аввал ҳам айтиб ўтганимдак, "Интер"да молиявий муаммолар йўқ. Раҳбарият яхши футболчиларни сотиб олиш учун ҳамма нарса қилиши керак. Президент мени истеъфога чиқармаслигини айтди. Янги мавсумда чемпионлик учун курашишимиз мумкин, ҳозирча қолган бешта учрашувни ўтказиб олишимиз керак", - дейди Манчини.