"Атлетико" ҳимоячиси Диего Годин ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашувида "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес билан бўлган воқеа хусусида фикр билдирди.
Учрашувда тўп учун курашда Суарес Диегонинг юзига уриб юборган, натижада Годиннинг юзи кўкарган эди.
"Хотиржам бўлишингиз мумкин, Суарес билан муносабатим жуда яхши. Ўйиндан сўнг гаплашиб олдик. Бу каби зарбалар - ўйиндаги ҳолат. Икки футболчи тўп учун курашадиган вақтда келиб чиқадиган оддий футбол ҳолати.
Терма жамоада биз доим бирга ўйнаймиз ва Уругвай шарафини ҳимоя қиламиз. Шундай экан, ҳаммаси яхши", - дейди Годин.