"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатининг 27-турининг "Эвертон" билан қолдирилган учрашуви олдидан фикрларини билдирди.
"Тақвимимиз ниҳоятда зич тузилган, аммо бундай учрашувлар ҳар доим ажралиб турган. Бу ерда футболчилар учун махсус сўзлар қидириш шарт мас. Ўтган ўйин олдидан ("Борнмут", 2:1) футболчилар билан суҳбатлашганимда ҳеч ким мени эшитмаётгангандай, ҳамма "Эвертон"га қарши ўйлаётгандай туюлган эди.
Бундай ўйинларга қандай таёрланаман? Уйда рақиб ўйинини хотиржам кузатаман, кадрларни у ёқдан бу ёққа ўтказиб, таҳлил қилишни ёқтирмайман.
"Боруссия"даги биринчи мавсумимда учинчи турдаёқ "Шальке" билан дербига дуч келганман. Ушанда 0:3 ҳисобида ютқазган эдик ва мени хотиним ташлаб кетадигандай ҳиссиёт уйғонган эди. Албатта, кейин ҳисобни тўғрилаб қўйган эдик", - дейди Клопп.