"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер Германия кубогининг яримфиналида "Вердер"га қарши учрашувнинг 30-дақиқасида (2:0) гол урди.
Бу гол 26 ёшли немис футболчисининг мюнхенликлар таркибидаги 150-голи эди. Мюллер 71-дақиқада 151-голини ҳам уришга муваффақ бўлди.
Мюллер "Бавария" сафида 150тадан ортиқ гол урган бешинчи футболчи бўлди. Аввалроқ бу натижага Роланд Вольфарт (155), Рейнер Охльхаузер (208), Карл-Хайнц Румменигге (218) ва Герд Мюллер (573) эришган эдилар.