"Рома" бош мураббийи Лучано Спаллетти ўзи билан жамоа ҳужумчиси Франческо Тотти орасида юзага келган зиддият ортда қолганини маълум қилди.
"Рома" – бу фақат Тотти дегани эмас. Франческо клуб учун кўп ишларни бажарган, аммо бу мен ҳар ўйинда уни майдонга туширишим керак, дегани эмас. Тотти - маҳоратли ўйинчи, у ўтган учрашувда бизни қутқарган эди. Франческо - бизнинг сардоримиз, аммо бизда жамоа ҳам бор", - дейди Спалетти.