"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес (ҳозирда "Ньюкасл" устози) ўз вақтида Серхио Агуро ливерпулликлар сафига ўтиши мумкин бўлганлигини ҳикоя қилди.
"Мен "Ливерпуль"да ишлардим, бир куни бизга жуда ёш Агурони жуда катта пул эвазига сотиб олишни таклиф қилишди.
Серхио "Индепендьенте"да ўйнар эди. Биз уни кузатдик ва унинг иқтидорини билар эдик. Унинг яхши ўйинчи эканлигини тушундик.
Агуро билан муносабатим яхши: у Маскерано билан дўст эди ва бирга Аргентина термасида ўйнар эдилар. Мен терма жамоа ўйинларини кузатардим, чунки Маскерано "Ливерпуль"да ўйнар эди.
Умид қиламанки, Серхио чемпионлар лигасида жуда кўп голлар уради, "Ньюкасл"га эмас", - дейди Бенитес.
Бенитеснинг сўзлари ушбу учрашув олдидан янграган, 1:1 ҳисобида тугаган ўйинда Агуэро барибир "Ньюкасл" дарвозасига гол урди.
Бенитес 2004 йилдан 2010 йилгача "Ливерпуль"ни бошқарган. Агуэро 2006 йилда 23 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтган.